tg-me.com/zambarakning_oqi/4703
Last Update:
Калгари шаҳар ҳокимлиги сайтини кузатишни яхши кўраман.
• Маҳалламизнинг кираверишидаги чоррахага светофор ўрнатиларкан. Шу пайтгача у ерда Стоп белгиси турарди.
• Мана бу саҳифада бу йили ва кейинги йили асфальтланадиган кўчалар ва уларнинг харитада жойлашуви келтирилган. Унга кўра, шаҳарнинг биз яшайдиган қисмида бир нечта катта кўча асфальт қилинаркан. Исмоилнинг мактаби атрофи ҳам асфальтланаркан.
• Мана бу саҳифада эса йўл қурилиши борасида амалга ошириладиган капитал лойиҳалар акс этган. Унга кўра, бизнинг маҳаллага элтадиган катта трассада йўналишларни ажратадиган яшил зона реконструкция қилинаркан ва бир неча светофор алмаштириларкан.
• Мана бу саҳифада уйингиз манзилини киритсангиз, кўчангиз қачон супурилишини кўрасиз. Бизнинг уй олди 17 май куни тозаланаркан.
• Мана бу харитада Калгарида (жамоат жойларда) экилган барча дарахтларнинг жойлашувини кўриш мумкин. Ҳар бир дарахт ҳақида алоҳида маълумот берилган.
• Мана бу саҳифада шаҳардаги ҳар бир уй бўйича қуёш энергиясини ҳисоблаб берувчи калькулятор бор. Уй манзилингизни киритасиз, тизим сизга нечта панель қўйишни маслаҳат беради.
• Мана бу харитада Калгаридаги барча амалдаги ва режадаги қурилишлар акс этган.
• Мана бу харитада шаҳардаги исталган уйнинг кадастр қиймати ҳақида маълумот олиш мумкин.
• Мана бу харитада шаҳардаги барча симёғочларни кўриш мумкин. Кўчани ёритувчи чироқ куйиб қолган бўлса, шу харитада куйган чироқни танлаб, шаҳар хизматларига хабар беришингиз мумкин.
@zambarakning_oqi
BY Замбаракнинг ўқи
Warning: Undefined variable $i in /var/www/tg-me/post.php on line 280
Share with your friend now:
tg-me.com/zambarakning_oqi/4703